Amaan | Блоги

Брендни патентлаш | Тўлиқ маълумот 2026

Брендни патентлаш  Тўлиқ маълумот 2026
2026 йил 7 июль куни Расмий патент вакилимиз Зокир Умедов Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳақида семинарда нутқ сўзладилар. Унда патентлаш ҳақида кўплаб керакли маълумотларни бериб ўтдилар. Семинардаги видеоларни мавзуларга бўлиб, тайёр ҳолатда қисқача матнлари билан сизларга тақдим қилмоқдамиз.

Брендни патентлаш, интелектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича тўлиқ қўлланма

Брендни патентлаш нафақат сизнинг ғояларингизни ўғирланишидан асрайди, балки бизнесингиз қийматини ошириб, уни ҳақиқий молиявий активга айлантиради.
Патентлаш борасида босқичлари ва турлари ҳақида батафсил қуйидаги мақолада: https://amaan.uz/uz/tpost/intellektual-mulk-nima-kiril
Агар сиз ўз брендингизни қонуний жиҳатдан қандай ҳимоя қилишни ва патентлаш жараёнининг барча босқичларини ўрганмоқчи бўлсангиз Адлия вазирлиги Расмий патент вакили Зокир Умедов иштирокидаги ушбу видео дарслар айнан сиз учун. Қуйида ҳар бир дарснинг қисқача мазмуни ва тўлиқ видеоларни тақдим этамиз.
Google da ishonchli manbaa amaan.uz

1 ва 2-қисмлар: Патент ҳақида асосий тушунчалар ва у нима учун керак?

Брендни патентлашни бошлашдан олдин, жараённинг пойдеворини тушуниб олиш керак бўлади. Дастлабки дарсларда патент ўзи нима эканлиги, у тадбиркорга қандай ҳуқуқлар бериши ва нима учун ҳар бир бизнес эгаси ўз савдо белгисини рўйхатдан ўтказиши кераклиги айтиб ўтилган. Матн ҳолатида янада батафсил маълумот:
https://amaan.uz/tpost/intellektual-mulk-nima

3-қисм: Патентнинг айнан қайси тури орқали ўз ишингизни ҳимоя қилмоқчисиз?

Ҳар бир бизнес ва инновация ўзига хосдир. Шунинг учун интелектуал мулкни ҳимоя қилишнинг бир неча турлари мавжуд. Ушбу қисмда ихтиролар, фойдали моделлар ва товар белгилари ўртасидаги фарқлар ҳамда сизнинг бизнесингизга қайси тури кўпроқ мос келиши батафсил ёритилган.

4 ва 5-қисмлар: Патент олиш жараёнлари ва шартлари

Брендни патентлаш қандай босқичлардан иборат? Ҳужжатларни қандай тайёрлаш керак? Навбатдаги дарсларда расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнлари, талаб этиладиган муҳим шартлар ва муддатлар ҳақида босқичма-босқич маълумот берилади. Яна ҳар қандай ғояни ҳам патентлаб бўлмаслиги ва уни баҳолашдаги 3 та омил ҳақида айтиб ўтилган.

6-қисм: Патентни қандай қилиб молиявий активга айлантириш мумкин?

Муваффақиятли бизнеслар ўз брендидан қўшимча даромад манбаи сифатида фойдаланади. Олинган гувоҳнома шунчаки қоғоз эмас, у компаниянинг балансига қўшилиши мумкин бўлган кучли номоддий активдир. Бу дарсда брендни патентлаш орқали қандай қилиб тижорат мақсадларида (масалан, лицензия ёки франшиза сотиш орқали) барқарор фойда олиш мумкинлиги кўрсатиб берилади. Бу билан боғлиқ ҳаётда яқин кунларда содир бўлган кейс билан бўлишмоқчимиз. Андижондаги машҳур Чўғ Бургер раҳбари Раҳмонов Абдуллоҳ ака ўз брендларини Амаан патент маркази ёрдамида патентл қилдирган эдилар. Лекин Тошкент шаҳрида бир тадбиркор «Чўғ» номи остида бир кафе очганлари ҳақида Абдуллоҳ ака хабар топдилар ва Амаанга мурожаат қилдилар. Биз бу ишни 3 кун ичида кўриб чиқиб, ҳужжатларни тайёрладик. 2 тадбиркор ўртасида келишув бўлди ва чўғ номидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор асл патент эгасига унинг брендидан фойдаланиб туриши учун моддий келишувга эришдилар.

7-қисм: Стартап ва инвесторлар учун махсус қўлланма

Инвесторлар ҳар доим ҳимояланган ва келажаги кафолатланган лойиҳаларга пул киритишни афзал кўришади. Стартаплар учун брендни патентлаш сармоя жалб қилиш музокараларида қандай устунликлар бериши ва нега халқаро венчур фондлари биринчи навбатда патент ҳимоясини сўраши ушбу қисмда муҳокама қилинади.

8-қисм: Халқаро патентлаш ҳақида маълумотлар

Агар сизнинг мақсадингиз фақат Ўзбекистон бозори билан чекланиб қолмасдан, глобал миқёсга (МДҲ, Европа, АҚШ) чиқиш бўлса, халқаро патентлаш тизимларини билишингиз зарур. Сўнгги дарсда брендингизни халқаро даражада қандай қилиб тўғри, ягона тизим орқали ва ортиқча харажатларсиз рўйхатдан ўтказиш сирлари очиб берилади. Бу ҳақида бошқа бир мақолада батафсил айтиб ўтганмиз: https://amaan.uz/tpost/56mxuv7a91-xalqaro-patentlash-xizmatlari-amaan-isho
Bizning xizmatlar

Brendingizni qonuniy himoya qiling

Tovar belgisi va mualliflik huquqi bo'yicha to'liq xizmatlar — bir joyda