Брендингизни товар белгиси сифатида патентлаб олганингиздан сўнг, сиз патент олган синфлар бўйича бошқа ҳеч ким ушбу номдан ёки унга ўхшаш белгидан фойдалана олмайди. Товар белгиси ҳуқуқи 45 та синфларга бўлинади, шу сабабли айнан рўйхатдан ўтказган йўналишларингизда бренд фақат сизга тегишли бўлади. Бу эса бошқалар томонидан брендингизни ишлатиш, такрорлаш ёки патентлашнинг олдини олади ва сизга ўз соҳангизда тўлиқ ҳуқуқий ҳимоя беради.