Брендни патентлаш хизматлари 2026

Брендни патентлаш ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш хизматлари

Брендингизни, ихтирони ёки ижодий асарингизни қонуний ҳимоя қилиш учун керак бўлган барча хизматлар — бепул консультациядан тортиб, патент гувоҳномасини қўлга олгунингизча ва ундан кейин ҳам ёнингиздамиз. Жараённи Адлия вазирлиги расмий патент вакили Зокир Умедов назорат қиладилар

2000+
Бажарилган
лойиҳалар
98.7%
Муваффақиятли
патентлаш
4+
Йиллик
тажриба
3
Расмий патент
вакили жамоада

Брендни патентлаш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича
асосий хизматларимиз

Бренд, ихтиро, дизайн ёки дастур — қайси турдаги интеллектуал мулкингиз бўлмасин, уни қонуний рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошидан охиригача олиб борамиз.

Энг кўп сўраладиган

Брендни патентлаш

Товар белгингизни (логотип, ном, қадоқ дизайни) расмий рўйхатдан ўтказиб, унга эксклюзив ҳуқуқ берамиз.

Муаллифлик ҳуқуқи

Китоб, фото, видео, дизайн ёки бошқа ижодий асарингизни расмий ҳимоя остига оламиз.

Саноат намунасини патентлаш

Маҳсулотингизнинг ташқи кўриниши (дизайни)ни қонуний ҳимояга олиб, нусха кўчиришнинг олдини оламиз.

Бепул

Бепул текширув

Бренд номингиз авваладан патентланганми ёки йўқми — ҳеч қандай тўловсиз текшириб берамиз.

ДГУ — дастурий таъминот

Дастур, мобил илова ёки IT-маҳсулотингизни расмий рўйхатдан ўтказиб, муаллифлик ҳуқуқини расмийлаштирамиз.

Халқаро патентлаш

Брендингиз ёки ихтиройингизни Ўзбекистондан ташқарида, халқаро даражада ҳам ҳимоя қилиб берамиз.

Эксперт текшируви

Брендингизнинг патентдан муваффақиятли ўтиш эҳтимолини чуқур таҳлил қилиб, олдиндан баҳолаб берамиз.

Қўшимча юридик ва патентлаш
хизматларимиз

Гувоҳномани олиш — бу бошланиш. Ҳуқуқингизни сақлаш ва ҳимоя қилиш учун керак бўладиган қўшимча жараёнларни ҳам тўлиқ олиб борамиз.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатларида расмий хат
Ҳуқуқингиз бузилганда Адлия вазирлигига расмий мурожаат ва хат билан чиқамиз.
Рад этилган аризани қайта топшириш
Рўйхатдан ўтмай қолган бренд ёки ихтирони қайта кўриб чиқиб, қайтадан топшириб берамиз.
Сўровномаларга жавоб хати
Лойиҳангиз бўйича келиб тушган расмий сўровларга малакали жавоб хатларини тайёрлаймиз.
Розилик хати олиб бериш
Ўхшаш белгилар чиққанда, улар эгасидан мижозимиз номидан расмий розилик хатини сўраб оламиз.
Божхона реестрига киритиш
Брендингизни Давлат божхона реестрига киритиб, чегарада қалбаки маҳсулотларнинг олдини оламиз.
Апелляцияда иштирок
Патент бўйича Адлия вазирлиги апелляция кенгашида манфаатларингизни ҳимоя қиламиз.
Ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш
Патентингизни ўз хоҳишингизга кўра бошқа шахс ёки компанияга расмий равишда ўтказиб берамиз.
Гувоҳномага ўзгартириш киритиш
Эгаси, манзил ёки бошқа реквизитлар ўзгарганда, патент гувоҳномасига расмий ўзгартириш киритамиз.
Давлат божи муддатини узайтириш
Давлат божи инвойслари муддатини узайтириш бўйича барча расмий жараёнларни олиб борамиз.
Контрафакт маҳсулотларга қарши кураш
Қалбаки (контрафакт) маҳсулотларни бозордан йўқотиш жараёнида амалий ёрдам берамиз.

Патентлаш жараёни

Брендингизни ёки ихтиронгизни рўйхатдан ўтказиш 4 оддий босқичдан иборат. Ҳар бир босқичда сизни қўллаб-қувватлаймиз.

1

Бепул консультация

Мутахассисимиз билан вазиятингизни муҳокама қиласиз ва энг мақбул ечимни танлайсиз.

2

Ҳужжатларни йиғиш

Керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берамиз ва тўғри расмийлаштирамиз.

3

Ариза топшириш

Барча ҳужжатларни Адлия вазирлигига расмий топширамиз ва кузатиб борамиз.

4

Гувоҳномани олиш

Патент гувоҳномасини қўлга олгач, ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат берамиз.

Тошкентдаги офисимиз

Бутун Ўзбекистон бўйлаб масофавий хизмат кўрсатамиз, шунингдек Тошкент, Бухоро ва Самарқанддаги офисларимизга ташриф буюришингиз мумкин.