Ўзбекистонда товар белгиларини ҳимоялаш учун топширилаётган аризалар сонидан шуни билиш мумкинки патентлашга бўлган талаб йилдан-йилга сезиларли ошмоқда. Масалан 2024 йилнинг ўзида аввалги йилга қараганда деярли 80% кўпроқ ариза топширилган.
Амаан расмий патент марказимиз 2026 йил июль ойида жисмоний ва юридик шахслар учун патентлаш ҳамда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги хизматларни тақдим этади.
1. Бренд номининг патентланган ёки патентланмаганлигини бепул текшириш
Кўплаб тадбиркорлар янги бизнес бошлашдан олдин танлаган бренд номининг бўш ёки банд эканлигини билишни истайди. Амаан патент ва муаллифлик ҳуқуқлари маркази мутахассислари брендингизни патент олиш имкониятларини бепул текшириб беради. Текширув давомида: Ўзбекистон ИМ базалари ўрганилади, ўхшаш брендлар аниқланади, патентлаш бўйича хулоса берилади, зарур ҳолларда муқобил вариантлар тавсия қилинади.
Буни ўзим ҳам текшира оламанми?
Ҳа албатта, ўзингиз буни текшириш имкониятига эгасиз. Бу ҳақида алоҳида видео қўлланма тайёрлаганмиз, қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
2. Бренд номини патентлаш
Амаан патентлаш агентлиги брендларни патентлаш хизматларини узоқ йиллардан бери кўрсатиб келмоқда. Катта тажрибага эга жамоа сизга брендингизни қонуний ҳимоялаш борасида ўз маслаҳатларини аямайдилар.
Брендни патентлаш орқали сиз:
- Белгидан эксклюзив фойдаланиш ҳуқуқига эга бўласиз;
- Бошқаларнинг брендингиздан фойдаланишини чеклашингиз мумкин;
- Брендингизни сотиш ёки лицензия асосида фойдаланишга бериш имкониятига эга бўласиз;
- Давлат томонидан ҳимояланган ҳуқуқларга эга бўласиз.
3. Лого, слоган, товар белгиси ва қадоқ дизайнини патентлаш
Кўплаб компаниялар нафақат номни, балки логотип, слоган ва маҳсулот қадоқларини ҳам ҳимоя қилишга интилади. Айниқса бу хизматимиз ишлаб чиқарувчилар, заводлар ва ўз бренди устида ишлаятган тадбиркорларга жуда мос келади. Катта брендлар аллақачон ўз ПЛ яъни привате лабел маҳсулотларини ишлаб чиқариб, сота бошлашган. Масалан, машҳур супермаркетлар тармоғи Корзинка ўзининг 365 кун брендини, Узум маркет маркетплейси эса Оила танлови брендини шундай ҳимоя қилишади.
Амаан патент ва муаллифлик ҳуқуқлари маркази логотиплар, слоганлар, комбинациялашган товар белгилари, маҳсулот қадоқ дизайнлари, айдентика элементларини ҳуқуқий ҳимоя қилишда тадбиркорлага хизмат қилиб келмоқда. Малакали мутасислардан бепул консультация олиш учун қуйидаги формани тўлдиринг:
Бу хизматлар бизнесингизнинг визуал идентификациясини ҳуқуқий ҳимоя қилиш имконини беради.
4. Муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномасини олиш
Муаллифлик ҳуқуқи нима эканлиги ва уни қандай олиш бўйича аввалроқ батафсил мақола эълон қилган эдик.
Амаан муаллифлик ҳуқуқлари маркази китоблар, асарлар, мақолалар, ўқув курслар дастурлари, расмлар, дизайн ишлари каби ижодий ишларга муаллифлик ҳуқуқи расмийлаштириш билан анчадан буён шуғулланиб келади. Ана шундай ишларимиздан бири билан қуйидаги видео орқали танишиб чиқишинигиз мумкин:
5. Ихтиро учун патент олиш
Янги техник ечим ёки инновацион маҳсулот яратган бўлсангиз, ихтиро патенти олиш орқали уни қонуний ҳимоялашингиз мумкин. Амаан патент марказимиз лойиҳангизни давомидаги босқичларда ёрдам беради
- Патентга лаёқатлиликни баҳолайди;
- Патент тавсифларини тайёрлайди;
- Талабномаларни расмийлаштиради;
- Патент олиш жараёнида вакиллик қилади.
6. Адлия вазирлиги расмий патент вакили хизматлари
Патентлаш жараёнларида ҳужжатларни тўғри тайёрлаш ва давлат органлари билан ишлаш катта тажриба талаб қилади. Баъзан қонуний жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий патент вакили ҳам талаб қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда Амаан патент ва муаллифлик ҳуқуқи марказининг ходими ва расмий патент вакили Зокир Умедов яқиндан ёрдам беради.
Зокир Умедов патентлаш бўйича профессионал маслаҳат беради ва расмий патент вакили талаб қилинадиган ўринларда яқиндан ёрдам беради
7. Саноат намуналарини патентлаш
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши, шакли ва дизайни ҳам интеллектуал мулк ҳисобланади.
Саноат намунаси сифатида қуйидагилар ҳимояланиши мумкин:
- Мебель дизайнлари;
- Қадоқлаш шакллари;
- Маиший техника корпуслари;
- Декоратив буюмлар;
- Саноат маҳсулотлари дизайнлари.
Патент орқали маҳсулот дизайнингизнинг ноқонуний нусхаланишининг олди олинади.
8. Дастурий таъминот (ДГУ) бўйича ҳуқуқларни расмийлаштириш
Дастурчилар ўзлари ёзган кодларини муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимоялашлари мумкинми? ДГУ дастурий таъминот айнан сизга тегишли эканлигини исботловчи ҳужжат ҳисобланади. Бу борада батафсил билиб олиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:
Амаан патентлаш ва муаллифлик ҳуқуқлари маркази бу босқичларда яқиндан ёрдам беради:
- Дастурий таъминотни рўйхатдан ўтказиш;
- ДГУ гувоҳномасини олиш;
- Мобил иловалар ҳуқуқларини расмийлаштириш;
- ИТ маҳсулотларни ҳуқуқий ҳимоялаш.
Бу хизмат айниқса стартаплар ва ИТ компаниялар учун долзарбдир.
9. Халқаро патентлаш
Баъзида Ўзбек тадбирколар ўз маҳаллий брендларини экспортга олиб чиқишади. Бундай ҳолларда уларга халқаро патент керак бўлади. Чунки агар бренд фақат Ўзбекистон ичида патентланган бўлса бу бренддан бемалол қўшни давлатлар ёки бошқа чет эл фуқаролари фойдаланишлари мумкин бўлади. Ҳимояланмаган бренд экспортга чиққан вақтда эса контрафакт маҳсулотлар тарқалиб кетиши мумкин.
Брендингизни халқаро патентламоқчимисиз?! Унда Амаан
Агар сиз брендингизни, логотипингизни, дастурий таъминотингизни ёки ихтироингизни ҳимоя қилишни истасангиз, Патент Маркази Амаан мутахассисларига мурожаат қилинг ва бепул консультация олинг.