Amaan | Блоги

Муаллифлик ҳуқуқи нима? Уни қаердан олиш мумкин?

Муаллифлик ҳуқуқи нима? Уни қаердан олиш мумкин?
Муаллифлик ҳуқуқи-ижодкорларнинг асарларини қонуний ҳимоя қилувчи асосий ҳуқуқий воситадир. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, муаллифлик ҳуқуқи асарнинг яратилган пайтидан бошлаб автоматик тарзда кучга киради. Бунга китоб, мақола, фото, мусиқа, дизайн, дастурий таъминот ёки бошқа ижодий маҳсулотлар киради.

Бироқ, муаллифлик ҳуқуқинин расмий ҳужжат билан тасдиқлаб қўйсангиз келажакда юзага келиши мумкин бўлган низоларни олдини олади.

Муаллифлик ҳуқуқи муаллифга қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига кўра муаллифга:

  • Асарнинг муаллифи сифатида тан олиниши;
  • Асарни нусхалаш, тарқатиш, нашр қилиш ёки оммага тақдим этиш;
  • Асарни ўзгартириш ёки мослаштириш;
  • Тижорат мақсадида фойдаланиш ва фойда олиш ҳуқуқларини беради.

Бу ҳуқуқлар икки турга бўлинади: шахсий номулкий ҳуқуқлар (муаллифликни тан олиш, исмни кўрсатиш ва h.k.) ва мулкий ҳуқуқлар (асардан фойдаланиш орқали даромад олиш).

Муаллифлик ҳуқуқи ва патентлаш орасида қандай фарқ бор?

Кўпинча “муаллифлик ҳуқуқи” ва патентлаш тушунчалари аралаштирилади. Аслида улар турли нарсаларни англатади:

  • Муаллифлик ҳуқуқи — адабиёт, санъат, мусиқа, дастурий таъминот ва дизайн каби ижодий маҳсулотларга нисбатан қўлланади.
  • Патентлаш — техник ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари каби технологик ишланмаларни ҳимоя қилади.

Масалан, янги дастур учун код ёзсангиз бу муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланади. Аммо янги техник қурилма ихтиро қилсангиз уни патентлаш керак.

Муаллифлик ҳуқуқини қаердан олиш мумкин?

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини олиш бўйича сизга ишончли патентлаш агентлиги Амаан ёрдам беради. Адлия вазирлигининг расмий патент ваклили бўлган Зокир Умедов бу борада керакли кўрсатмаларини аямайдилар.

Жараён босқичлари:

  1. Ариза топшириш - асар ҳақида маълумот ва муаллифликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
  2. Давлат божи тўлаш - хизмат ва асар турига қараб белгиланади.
  3. Экспертиза - тақдим этилган ҳужжатлар қонуний талабларга мувофиқ текширилади.
  4. Гувоҳнома олиш - ижобий хулоса чиққач, муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномаси берилади.

Қонуний асос

Муаллифлик ҳуқуқи масалалари қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади:

  • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (1021–1038-моддалар);
  • “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонун;
  • Халқаро шартномалар ва конвенциялар (Берн конвенцияси ва бошқалар).

Муаллифлик ҳуқуқини бузиш қандай оқибатларга олиб келади?

Муаллифлик ҳуқуқини бузган шахслар:

  • Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка - етказилган зарар ва фойда йўқотишларини қоплашга;
  • Маъмурий жавобгарликка - жарима ва ноқонуний нусхаларни мусодара қилишга;
  • Жиноий жавобгарликка - катта зарар келтирган ҳолларда жиноий иш ҳам очилиши мумкин.

Муаллифлик ҳуқуқи бўйича бепул консультатисяга эга бўлинг

@Манагер_Амаан

Амаан - брендингиз қонуний эгаси бўлинг!

Бизнинг манзиллар:

  • Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 64А-уй

👉 Yandex харита орқали кўриш


  • Бухоро шаҳри, «Мирал» бизнес маркази

👉 Yandex харита орқали кўриш

Асосий саҳифа | Биз ҳақимизда | Бизнинг хизматлар