Amaan | Блоги

Интеллектуал мулк нима? У қандай ҳимоя қилинади?

Интеллектуал мулк нима?

Классик бизнесларда корхонаниниг мулки деганда ёки активлари дейилганда бино, асбоб-ускуналар, ер майдони ва ҳоказолар тушунилар эди. Бугунги кунда эса компаниянинг ғояси, инновацияси унинг энг қиммат активларидан бирига айланиб бормоқда. Шу турдаги активлар интеллектуал мулк деб аталади.
Интеллектуал мулк — инсоннинг ақлий ва ижодий фаолияти натижасида яратилган маҳсулотлар, технологиялар, дизайнлар, дастурлар, брендлар ва бошқа ноёб ишланмалар устидан қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлардир. Бу ҳуқуқлар эгасига ўз ишланмасидан фойдаланиш, уни бошқаларга лицензия орқали бериш ёки ноқонуний фойдаланишни тақиқлаш имконини беради.

Интеллектуал мулк нима учун керак?

Интеллектуал мулк ҳимояси бу рус тилида айтганда корхонанинг энг катта «страховка»ларидан бири. Тадбиркорлар бизнес бошлашда реклама, офис ва ускуналарга катта маблағ сарфлашади. Аммо бренд ёки ишланмани ҳуқуқий ҳимоя қилишни кечиктиришади. Бу орада бошқалар уларнинг интеллектуал мулкларини патентлаб олишлари хавфи ортади. Масалан, сиз бренд лого ва дизайн ишлаб чиқдингиз. Лекин уни қонунинй ҳимоя қилмадингиз. Кейинчалик агар сиздан аввал кимдир уни патентл қилса ўзингиз ишлаб чиққан ғоя, интеллектуал мулкдан ҳам фойдалана олмай қолишингиз мумкин. Бундай ҳолатлар тажрибамизда учраб туради. Масалан Андижонлик тадбиркор мижозимиз Муҳаммадали ака ўзларининг янги брендларини ҳали иш бошламай туриб патент қилдириб олдилар. Қуйидаги видеода бу ҳақида батафсил айтиб ўтилган.
Шу сабабли ривожланган давлатларда ҳам, Ўзбекистонда ҳам интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бизнес стратегиясининг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади.

Интеллектуал мулкка нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчиликка кўра, қуйидаги объектлар интеллектуал мулк ҳисобланади.

1. Товар белгиси (Бренд)

Бу компаниянгизни бошқалардан ажратиб турувчи:
  • ном (Масалан, Узум маркет)
  • логотип
  • слоган (масалан: "одатдагидан яхши")
  • белги
  • қадоқ дизайни
Амаан патент марказида товар белгисини бепулга текшириб беришади. Фойдаланинг! Бренд номингизни ёзиб қолдиринг:

2. Муаллифлик ҳуқуқи

Муаллифлик ҳуқуқи қуйидагиларни ҳимоя қилади: китоблар, асарлар, мақолалар, расмлар, видеолар, компьютер дастурлари, фотосуратлар, мобил иловалар ва boshqa...
Муаллифлик ҳуқуқи асар яратилган пайтдан бошлаб автоматик вужудга келади. Агар уни уни расмий рўйхатдан ўтказсангиз келажакдаги низоларни ҳал қилишда муҳим далил бўлиши мумкин. Амаан муаллифлик ҳуқуқлари маркази билан боғланиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:

3. Ихтиро

Техник жиҳатдан янги ечимлар ихтиро сифатида патентланади.
Ихтирога нималар киради?
  • янги ишлаб чиқариш усули;
  • янги механизм;
  • янги технология;
  • инновацион қурилма.
Патент эгасига маълум муддат давомида ушбу ечимдан фойдаланиш бўйича эксклюзив ҳуқуқ беради.

4. Фойдали модель

Фойдали модель ихтирога ўхшаш кўринсада, техник ечим соддароқ бўлади.
Кўпинча:
  • ускуналар;
  • механик қурилмалар;
  • ишлаб чиқариш воситалари
шу категорияга киради.

5. Саноат намунаси

Маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳимоя қилинади. Масалан: мебель дизайни, телефон корпуси, кийим дизайни ва ҳоказо.

6. Компьютер дастурлари ва мобил иловалар

Дастурлар ва иловалар бугунги ИТ бозори учун энг муҳим объектлардан бири. Ҳозир жуда оммалашган СРМ, ЭРП бошқа автоматизация дастурлари муаллифлик ҳуқуқи орқали ҳимояланади.
Патент қилдириш учун узоққа бориш шарт эмас. Уйдан чиқмасдан туриб патент қилдиришингиз мумкин. Албатта Амаан патент маркази ёрдамида. Агар оффисларимизга ташриф буюрмоқчи бўлсангиз улар унчалк узоқ эмас, сизга яқин:

7. Маълумотлар базалари

Йиллар давомида йиғилган мижозлар базаси, электрон каталог, ахборот порталлари ва ҳоказолар киради.

8. Ноу-хау (Тижорат сири)

Корхонанинг ички технологияси ёки сир сақланадиган билимлари. Масалан, тайёрлаш рецепти, формулалар, бизнес жараёнлар.

Ўзбекистонда интеллектуал мулк қандай ҳимоя қилинади?

Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектлари қонунчилик асосида давлат томонидан ҳимоя қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан мустаҳкамлаб қўйиглан. Муаллифлик ҳуқуқи каби Интеллектуал мулк объектлар яратилган пайтдан бошлаб ҳимояланса, товар белгиси, ихтиро, фойдали модель ва саноат намунаси каби объектлар ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ҳуқуқий муҳофазага эга бўлади. Масалан, Амаан патентлаҳс ва муаллик ҳуқуқлари маркази узоқ йиллардан бер бу жараёнларнинг барча босқичларида ўз хизматларини таклиф этиб келмоқда.
Лагҳан бренди асосчиси Азим ака Баянханов Амаан патент маркази ҳақидаги фикрлари:
Ном ва логотипларни чиройли патентлаб, фақат ўзингиз ишлата оладиган қилиб берадиган Amaan.uz патентлаш хизматидан фойдалансалар бўлади. Улар ҳаммасини жойида, вақтида ва тез қилиб беришади. Бизнинг лойиҳа ҳам атиги 1 ой ичида тайёр бўлди

FAQ (кўп сўраладиган саволлар)

Интеллектуал мулк деганда нима тушунилади?

Бу инсоннинг ижодий ва интеллектуал фаолияти натижасида яратилган объектларга бўлган ҳуқуқлардир.

Интеллектуал мулкка нималар киради?

Товар белгиси, муаллифлик ҳуқуқи, ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, дастурий таъминот, маълумотлар базалари ва ноу-хау киради.

Бренд интеллектуал мулк ҳисобланадими?

Ҳа. Агар у товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, у интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

Муаллифлик ҳуқуқи ва патент бир хилми?

Йўқ. Муаллифлик ҳуқуқи асарлар ва дастурларни ҳимоя қилади, патент эса техник ечимлар, ихтиролар ва айрим саноат мулки объектларига берилади.