Патентлаш хизмати сизга керакми?
"Патентлаш хизмати" деганда тадбиркорларнинг брендларини патентлаш тушунилади.
Патентлаш хизмати Интеллектуал мулк департаменти орқали амалга оширилади. Бугунги кунда тадбиркорлар ўз брендларини онлайн тарзда ариза топшириш йўли орқали патентлашга топширишлари мумкин.
Патентлаш деганда кўпчилик фақат логотип ёки номни ҳимоя қилишни тушунади. Аслида эса патентлаш ихтирога нисбатан ҳам ишлатилади ва ихтиро Ўзбекистон ҳудудида 20 йил муддатга патентланади. Брендни патентлаш деганда эса айнан ўша товар белгисига гувоҳнома олиш тушунилади.
Бугунги кунда патентлаш хизматини кўрсатувчи юридик фирмалар кўп, тадбиркорлар шу соҳанинг мутахассислари орқали ўз брендларини ҳимоялаб олишлари мумкин. Патентлаш жараёнлари ва муддати барча талабнома топширувчиларда бир хил тарзда бўлади. Бизнес эгалари ўз брендини патентлашда мутахассисларнинг малакаси, иш жараёнинг бориши, ишнинг қулай тарзда ташкил этилгани ва соҳа вакилларининг қадриятларига алоҳида эътибор беришлари керак бўлади. Амалиётда ўз брендини ўзи патентламоқчи бўлган кўпчилик тадбиркорлар турли хато ва камчиликларга йўл қайганлиги сабабли яна патентлаш хизмати кўрсатувчи мутахассисларга мурожаат қилган ҳолатлари кўо кузатилади. Патентлаш хизмати Ўзбекистонда ривожланиб бораётган соҳа ҳисобланади.
Патент қилдириш бўйича мутахассис излаётган бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг:
+998 (91) 009-66-30
+998 (91) 009-66-30