Amaan | Блоги

Патентшунослик соҳаси ҳақида биласизми?

Патентшунослик соҳаси ҳақида биласизми?

Патентшунослик соҳаси — Ўзбекистон республикасида энди ривожланаётган соҳалардан бири ҳисобланади. Патентшунослик — интеллектуал мулк соҳасида мавжуд бўлган барча соҳаларни ўрганувчи соҳа ҳисобланади. Интеллектуал мулк соҳасида юртимизда жуда кўплаб ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан муаллифларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, муаллиф асарларидан ноқонуний фойдаланганлик учун, бундан ташқари контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарганлик ҳамда уларни сотганлик учун ҳам жазо чоралари кучайтирилди.
Бу соҳа ҳуқуқ соҳасининг алоҳида катта бир тармоғи ҳисобланади. Интеллектуал мулк соҳасидаги кўплаб ўзгаришлар, янги қонунлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар соҳани чуқур ўрганишни талаб этади. Шу муносабат билан юртимиздаги Олий таълим муассасаларида патентшунослик йўналишлари ташкил этилган ва талабаларга бу соҳа чуқур ўргатилмоқда. Ушбу йўналишини битирган талабаларга патент вакиллиги гувоҳномасини бериш ҳамда уларни патент вакили сифатида тайинлаш ишлари ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда. Соҳа юртимизда интеллектуал мулк соҳасида олиб борилаётган соҳаларни чуқур ўрганувчи йўналиш ҳисобланади.
Патент қилдириш бўйича мутахассис излаётган бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг:
+998 (91) 009-66-30