Amaan | Блоги

Халқаро патентлаш хизматлари | Амаан ишончли халқаро патентлаш агентлиги

Халқаро патентлаш хизматлари | Бизнесингизни глобал миқёсда ҳимоя қилинг

Бугун бренд, технология ёки интеллектуал маҳсулотни фақат битта давлат доирасида ҳимоялаш етарли бўлмоқ қолмоқда. Сиз ҳам маҳсулот ёки хизматингизни бошқа давлатларда ривожлантиришни, кенгайтиришни режалаштираётган бўлсангиз, халқаро патентлаш муҳим қадамлардан ҳисобланади. Халқаро патентлаш орқали сиз ўз брендингизни, ихтироингизни ёки муаллифлик ҳуқуқингизни бир нечта давлатларда бир вақтнинг ўзида қонуний ҳимоя остига олишингиз мумкин.

Халқаро патентлаш - бу фақат ҳужжат топшириш жараёни эмас, балки стратегик режалаштириш, бозор таҳлили ва ҳуқуқий хавфларни камайтиришга қаратилган мураккаб жараёндир. Мутасисларимиз томонидан амалга оширилган патентлаш келажакда брендингиздан ноқонуний фойдаланиш, нусхалаш ёки суд тортишувларининг олдини олишга ёрдам беради.

Маҳаллий ва халқаро патентлар ўртасидаги фарқ қуйидаги мақоламизда:

Маҳаллий патент вс ВИПО

Халқаро патентлашнинг асосий афзалликлари

Халқаро патентлаш бир вақтнинг ўзида бир нечта давлатларда эксклюзив ҳуқуқ беради. Натижада:

  • брендингиз халқаро миқёсда ҳимояланади
  • рақобатчиларнинг ўхшаш ном ёки маҳсулотдан фойдаланиши чекланади
  • лицензия бериш ёки франчайзинг орқали даромад олиш имконияти пайдо бўлади
  • инвесторлар олдида лойиҳангизнинг ҳуқуқий қиймати ошади

Халқаро патентлаш қандай босқичларда амалга оширилади?

Халқаро патентлашнинг асосий босқичлар қуйидагилардан иборат:

1. Дастлабки текширув (экспертиза)

Патентланиши режалаштирилган ном, логотип ёки ихтиро халқаро базаларда (WIPO, Мадрид тизими ва бошқа очиқ манбалар) текширилади. Бу босқич ўхшаш ёки бир хил патентларнинг мавжудлигини аниқлаш учун қилинади.

2. Қайси давлатлар учун патент гувоҳномаси олиниши режаланади

Қайси давлатларда патентлаш зарурлиги аниқланади. Баъзи ҳолларда тўғридан-тўғри алоҳида давлатлар танланади, баъзи ҳолларда эса Мадрид тизими орқали бир нечта давлатни қамраб олиш ҳам мумкин.

3. Ариза топшириш

Талабномага аризачи маълумотлари, патент объекти тавсифи, синфлар, санаси ва зарур ҳужжатлар киритилади. Ариза миллий идора ёки ВИПО орқали топширилади.

4. Расмий ва мазмуний экспертиза

Ваколатли органлар ҳужжатларни кўриб чиқади. Зарур бўлса, қўшимча саволлар ёки тузатишлар сўралади.

5. Қарор ва гувоҳнома берилиши

Жараён муваффақиятли якунлангач, халқаро патент гувоҳномаси расмийлаштирилади ва ҳуқуқий ҳимоя кучга киради.

Халқаро патентлаш бўйича охирги катта лойиҳаларимиздан бири бу «Loook» фаст-фуд тармоғи бўлди


Халқаро патентлашни ҳақиқий мутаҳасисларга қўйиб беринг

Зокир Умедов - Адлия вазирлигининг расмий патент вакили жараённи назорат қилади

Мурожаат қолдириш

Телефон: 📞 +998-91-004-6630

Телеграм
Бизнинг манзиллар:

  • Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 64А-уй

👉 Yandex харита орқали кўриш


Асосий саҳифа | Биз ҳақимизда | Бизнинг хизматлар