Патент олиш — ихтиро ёки фойдали моделнинг эгаси ёки яратувчиси томонидан ўзи ишлаб чиққан янги турдаги ихтирога ёки саноат наъмунасига Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти томонидан патент гувоҳномаси олиши ҳисобланади. Патент гувоҳномаси унга бошқа кишиларнинг унинг ақлий қобилияти орқали яратган ихтиросидан ундан рухсат сўраган ҳолда, унинг розилиги билан фойдаланишини таъминлайди. Бу ўз ўрнида ижодкорга ижод қилиш имкониятини янада кенг очиб беради, ихтиро муаллифи ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.
Патент олиш учун барча зарурий ҳужжатлар ва муаллифнинг ихтироси, асари ёки товар белгиси интеллектуал мулк департаментига топширилади. Департамент томонидан ўрганиб чиқилган асар ёки фойдали модел ҳақиқатдан ҳам жамият учун фойдали ва янги деб топилса, унга патент гувоҳномаси берилади ва бу учун давлатга бож тўланади. Патент олиш ишлари анча мураккаб ва узоқ жараённи ўз ичига олади. Бу соҳада оворагарчиликларсиз ўз брендингизни ёки муаллифлик асарингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз, соҳанинг мутахассисларига яъни патент вакилларига мурожаат қилганингиз маъқул: ишнинг тез, сифатли ва оворагарчиликларсиз битишида патент вакилларининг ўрни муҳим. Патент олиш, патент эгасининг ҳам, давлатнинг ҳам, истеъмолчининг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.