Патент — бу умумий маънода ақлий меҳнат асосида яратилган ихтиро, фойдали модел, саноат наъмунаси, товар белгиси каби Интеллектуал мулк объектларининг унинг яратувчисига тегишли эканлигини давлат органларидан рўйхатдан ўтказиш орқали олинадиган муҳофаза ҳужжати ҳисобланади.
Патент — интеллектуал мулк соҳасига оид тушунча.
Патентнинг фойдали томонлари жуда ҳам кўп: патент ихтиро эгасига бир қанча ҳуқуқлар беради. Патентланган бренд қонуний муҳофазада бўлади ва ўз эгасига даромад олиб келиши мумкин. Хорижий мамлакатларда ҳар битта яратилган янги кашфиёт ёки ихтирога, албатта, патент олишга ҳаракат қилинади. Асосан ривожланган мамлакатларда жуда яхши йўлга қўйилган. Патент юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг қонуний йўл орқали олдини олиш ҳисобланади ва ўз эгасига муаллифлик ҳуқуқини беради.