Amaan | Блоги

Патент ҳақида маълумот

Патент ҳақида маълумот

"Патент" деганда биз брендни, товар белгисини ҳимоя қилиш бўйича гувоҳнома ҳужжатини тушунадиган бўлиб қолганмиз, аслида эса бу ихтирога бериладиган ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати ҳисобланади. Патент бу Ўзбекистон республикасида ихтирога нисбатан Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти томонидан ҳуқуқий муҳофаза берувчи гувоҳнома ҳужжати ҳисобланади. Яъни сиз бодринг терадиган машина ихтиро қилдингиз, энди уни патентлаб, бу ихтиронинг ҳуқуқий эгасига айланишингиз мумкин.
Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти томонидан товар белгисини ҳимоя қилиш бўйича бериладиган гувоҳнома эса тадбиркорларнинг ўз брендларини ҳимоя қилиш учун давлатдан олган ҳуқуқий муҳофаза ҳужжати ҳисобланади. Масалан "Амаан" бренди Интеллектуал мулк департаменти томонидан гувоҳнома олгач, ушбу бренддан бошқалар Ўзбекистон республикаси ҳудудида бренд эгасининг рухсатисиз қонуний фойдалана олмайди.
Хорижий мамлакатларда эса жорий мамлакатда чет эл фуқароларининг, яъни мигрантларнинг қонуний ишлаши учун бериладиган рухсатномага айтилади. Хусусан Россия федерациясида ишлаётган мигрантлар қонуний ишлашлари учун патент гувоҳномасини олишлари керак бўлади.
Патент қилдириш бўйича мутахассис излаётган бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг:
+998 (91) 009-66-30