Amaan | Блоги

Брендимни патентласам инвестор жалб қилишим осонлашадими?

Брендимни патентласам инвестор жалб қилишим осонлашадими?
Тадбирколарни қийнайдиган саволлардан яна бири бу "бизнесини қандай кенгайтириш мумкин?" ёки "қандай қилиб янги даражага олиб чиқиш мумкин?". Ҳар икки жараёнга ҳам табиийки моддий кўмак зарур. Тадбиркорлар одатда бу муаммо ечиш учун инвестор жалб қилишни афзал кўрадилар. Лекин инвестор ўз маблағини киритаётганда нафақат бизнес-режа ва молиявий кўрсаткичларга, балки компаниянинг ҳуқуқий жиҳатдан қай даражада ҳимояланганига ҳам катта эътибор беришади. Шу ўринда брендни патентлаш жуда муҳим омил сифатида майдонга чиқади.

Брендни патентлашнинг инвесторларга таъсири

Бренднинг патентланганлиги инвесторларга қайси томонлардан таъсир кўрсатишини қуйида билиб олишингиз мумкин:

  • Ҳуқуқий кафолат

Патентланган бренд - бу сизнинг номингиз, логотипингиз ёки маҳсулотингиз бошқа ҳеч ким томонидан ўзлаштирилмаслигига ишончдир. Инвестор учун бу катта хавфсизлик омили, чунки сармоя киритилган бизнес эртага бошқа ном остида йўқолиб кетмайди.

  • Хавфларни камайтириш

Патентлашни кечиктириш турли хавфларга олиб келиши мумкин: рақиблар брендни эгаллаб олиши, суд жараёнлари, мижозлар орасида чалкашликлар. Инвестор бундай хавфли лойиҳага маблағ киритиш бироз ҳавотирли бўлиши мумкин. Патент эса буларнинг олдини олади.

  • Ишонч ва обрў

Патентланган бренд нафақат инвестор, балки мижоз ва ҳамкорларда ҳам ишонч уйғотади. Инвестор эса кучли обрўга эга брендга сармоя киритишни афзал кўради.

Ҳаётий мисоллар

  • Nike ва унинг «swoosh» логоси

Компания логотипини ва брендини патентлаб, ҳимоя қилгани сабабли нафақат бозор улушини ҳимоя қилди, балки йирик инвесторлар ва ҳамкорларни жалб қилишда осонликка эришди.

Бу мисоллар шуни кўрсатадики, патентланган бренд нафақат судлардан ҳимоя қилади, балки инвестор учун ишончли “кафолат ҳужжати” вазифасини бажаради.
Амаан патентлаш агентлиги ёрдами
Патентлаш жараёнида хатоликлар қилинса бу хато кейинчалик қимматга тушиши мумкин. Шу сабабли тажрибали мутахассисларга мурожаат қилиш ишингизни анча осонлаштиради.
Амаан патентлаш агентлиги сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • Брендингизни тез ва тўғри патентлаш,
  • Патентланган бренд орқали инвесторлар олдида ҳуқуқий ҳимояни кўрсатиш,
  • Зарурат бўлса, халқаро патентлаш орқали чет эл инвесторлари учун ҳам брендни кафолатли қилиш.

Хулоса: Брендни патентлаш орқали инвестор топиш осонлашадими?

Саволга жавоб аниқ: ҳа, брендни патентлаш инвестор жалб қилишни анча осонлаштиради. Чунки инвестор ўз маблағини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланган, хавфсиз ва истиқболли брендга киритишни хоҳлайди. Агар сиз ҳам бизнесингиз учун янги имкониятлар очмоқчи бўлсангиз, бугуноқ брендингизни патентланг.

Бу йўлда сизга ёрдам берадиган ишончли ҳамкор – Амаан патентлаш агентлиги.

Муаллифлик ҳуқуқи бўйича бепул консультацияга эга бўлинг


📞 +998-91-004-6630
@Манагер_Амаан

Амаан - брендингиз қонуний эгаси бўлинг!

Бизнинг манзиллар:

  • Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 64А-уй

👉 Yandex харита орқали кўриш


  • Бухоро шаҳри, «Мирал» бизнес маркази

👉 Yandex харита орқали кўриш

Асосий саҳифа | Биз ҳақимизда | Бизнинг хизматлар