Amaan | Блоги

Патентлаш харажатларини қандай камайтирса бўлади?

Патентлаш харажатларини қандай камайтирса бўлади?
Тадбирколарни ўйлантирадиган жиҳатлардан бири бу патентлаш нархи. Кўпчилик патентлаш жараёни қимматга тушади деб ўйлайди ва шу сабабли уни ортга суради. Аслида профессионал ёндашув ва маслаҳатлар ёрдамида харажатларни камайтириш мумкин. Ушбу мақолада патент нархини арзонлаштириш ва ҳатто айрим ҳолларда бепул патент ҳуқуқига эга бўлиш усуллари ҳақида сўз юритамиз.

Патентлаш нархини нимага қараб белгиланади?

Патент харажатлари қуйидагиларга боғлиқ:

  • Давлат божлари ва тўловлари
  • Патент синфлари
  • Агентлик хизматлари
  • Халқаро ёки маҳаллий патентлиги

Тадбиркорлар буларнинг барчасига бир вақтда тўлаш керак деб ўйлашади. Лекин харажатларни минималлаштириш учун босқичма-босқич тўлаб боришингиз мумкин.

Патентлаш харажатларини камайтириш йўллари

  • Аввалдан режа тузиш

Патентлашга қарор қилганингизда қайси синф ёки йўналишда рўйхатдан ўтказишни аниқ белгиланг. Кераксиз синфлар учун ортиқча тўловлар қилманг.

  • Профессионал ёндашув

Ҳужжатларда хато қилиш жараённи чўзади ва қайта тўловларни талаб қилади. Шунинг учун тажрибали мутахассисга мурожаат қилиш харажатларни камайтиради. Масалан, Амаан патентлаш агентлиги ариза берувчилар учун тўлиқ ҳужжатларни тайёрлаб беради, бу эса мижозни ортиқча тўловлардан сақлайди.

  • Давлат имтиёзларидан фойдаланиш

Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари ёки стартап лойиҳалар каби айрим соҳа вакиллари учун патентлашда чегирмалар мавжуд. Агар сиз ушбу тоифадаги субъект бўлсангиз, имтиёзлардан фойдаланиг

  • Халқаро патентлашни босқичма-босқич амалга ошириш

Бизнесингизни бирдан ортиқ мамлакатда ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз, барчасини бирданига рўйхатдан ўтказиш шарт эмас. Энг керакли бозорлар билан бошланг. Кейин аста-секин бошқа давлатларга ўтинг. Бу усул катта маблағни бир вақтнинг ўзида сарфламасликка ёрдам беради.

  • Патент муддатини ўз вақтида узайтириш

Патент муддати тугаб қолса ва сиз уни узайтирмасангиз қайта рўйхатдан ўтказиш янада қимматга тушади. Шунинг учун вақтида узайтириш энг арзон патентлаш стратегияларидан биридир.

Патент олишда чегирмалар борми?

Ҳа, уруш қатнашчилари, ногиронлиги бор шахсларга патент олишда чегирмалар берилиши мумкин.

Бепул патент олиш мумкинми?

Бепул патент олиш имкони йўқ. Чунки давлат божлари ва расмий йиғимлар мажбурий ҳисобланади. Аммо айрим ҳолларда грантлар, давлат дастурлари ёки халқаро лойиҳалар орқали ушбу харажатларни қоплаш мумкин. Шунингдек, айрим ёшлар ва талабаларга мўлжалланган имтиёзли дастурлар мавжуд.
Амаан патентлаш агентлиги мижозларга арзон патент олиш йўлларини кўрсатиб беради ва қайси ҳолатда бепул ёки чегирмали патентлаш имконияти борлигини аниқлаб беради.
Бизнинг манзиллар:

  • Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 64А-уй

👉 Yandex харита орқали кўриш


  • Бухоро шаҳри, «Мирал» бизнес маркази

👉 Яндех харита орқали кўриш


Асосий саҳифа | Биз ҳақимизда | Бизнинг хизматлар