Тадбиркорлар “патент” ва “товар белгиси” (ёки «бренд») тушунчаларини чалкаштиради. Аслида бу иккиси бир-бирига ўхшаш бўлсада, баъзи бир фарқлари мавжуд. Қуйида улар ўртасидаги фарқларни оддий мисоллар билан кўриб чиқамиз.
Патент нима?
Патент – бу ихтиро, модель ёки саноат намунаси каби техник ечимларга бериладиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Яъни, агар сиз янги маҳсулот, усул ёки қурилма ихтиро қилган бўлсангиз, уни патентлашингиз мумкин.
✅ Нималар патент билан ҳимояланади?
Масалан, янги турдаги қулай эшик қулфи ишлаб чиқсангиз бу техник ихтиро ҳисобланади ва унга патент олсангиз бўлади.
✅ Нималар патент билан ҳимояланади?
- Техник янгиликлар
- Қурилмалар, механизмлар
- Ишлов бериш усуллари ёки жараёнлар
- Саноат дизайнлари (кўриниш, шакл, безак)
Масалан, янги турдаги қулай эшик қулфи ишлаб чиқсангиз бу техник ихтиро ҳисобланади ва унга патент олсангиз бўлади.
Товар белгиси нима?
Товар белгиси (бренд) – бу маҳсулот ёки хизматни бошқа рақобатчилардан ажратиб турадиган ном, логотип, ранглар ёки бошқа белгилардир. Уни рўйхатдан ўтказиш орқали сиз ўз савдо белгининг эксклюзив эгасига айланасиз.
✅ Товар белгиси сифатида ҳимояланадиган нарсалар нима?
Масалан, “Амаан” номли юридик агентлик ўз логотип ва номини рўйхатдан ўтказди. Бу товар белгиси ҳисобланади.
✅ Товар белгиси сифатида ҳимояланадиган нарсалар нима?
- Бренд номи (масалан: Амаан)
- Логотип
- Слоган (шиор)
- Махсус график элементлар ёки дизайнлар
Масалан, “Амаан” номли юридик агентлик ўз логотип ва номини рўйхатдан ўтказди. Бу товар белгиси ҳисобланади.
Сизга қайси бири керак?
Агар сиз янги маҳсулот ёки техник усул ишлаб чиққан бўлсангиз сизга патент керак.
Агар сиз бизнес номи, логотип ёки хизмат кўрсатаётган бренд билан ишлаётган бўлсангиз сизга товар белгиси керак.
Кўп ҳолларда, бизнесда иккаласини биргаликда ишлатиш мақсадга мувофиқ.
Агар сиз бизнес номи, логотип ёки хизмат кўрсатаётган бренд билан ишлаётган бўлсангиз сизга товар белгиси керак.
Кўп ҳолларда, бизнесда иккаласини биргаликда ишлатиш мақсадга мувофиқ.
Бу жараёнларда Амаан агентлиги сизга қандай ёрдам бера олади?
Биз:
- Ихтиро ва дизайнларингизни патентлаб берамиз
- Брендингизни (ном, логотип) расмий рўйхатдан ўтказамиз
- Қонуний ҳуқуқларингизни ҳимоя қиламиз
❗Муҳим: Патентни ёки товар белгисини биринчилардан бўлиб қўлган киритиш учун вақтлироқ ҳаракат бошлаш керак. Акс ҳолда, сиздан олдин бошқалар унинг эгасига айланиб қолиши мумкин.
Ёрдам керакми?
Биз билан боғланинг ва бепул маслаҳат олинг!
Амаан – брендингизни қонуний ҳимоя қиламиз.
Амаан – брендингизни қонуний ҳимоя қиламиз.