Брендни ҳимоя қилиш жараёнидаги муҳим босқичлардан бири товар белгисини қайси синфларда патентлашни аниқ танлашдир. Ўзбекистон ва халқаро миқёсда қўлланиладиган Нитса классификацияси (НСЛ) бўйича барча хизматлар ва маҳсулотлар 45 та синфга бўлинган бўлиб, ҳар бир синф маълум бир соҳа ёки товар турини ифодалайди. Тўғри синфлар танланса яхшику-я, лекин нотоғри танлаб қўйсангиз ҳимоясиз қоласиз.
Масалан, сиз озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи бўлсангиз 29–30-синфлар керак бўлади. Кийим-кечак бозорида ишласангиз 25-синф. Дастурий таъминот яратадиган компаниялар учун эса 9 ва 42-синфларда патент олиш керак бўлади. Шу сабабли Амаан Патентлаш агентлигида ҳар бир лойиҳа кенг қамровли эксперт текшируви асосида, аниқ синфларни танлаш билан бошланади. Бу эса бренд эгаларига 10 йил давомида чинакам ҳуқуқий ҳимоя беради.
Патент синфлари нима ва улар нега муҳим?
Патентлаш синфлари (trademark classifation ёки товар белгиси синфлари)- бу товар белгиси қайта-қайта бир хил соҳада ишлатилмаслиги учун яратилган халқаро тасниф тизимидир. Ҳар бир тадбиркор ёки компания йўналишига қараб синфларни танлайди ва брендни айнан йўналишда ҳимоя қилади.
Агар бренд фақат бир синфда патентланса, бошқа соҳаларда шу номдан фойдаланишга тўсқинлик қилолмайди.
Масалан: «Фалончи» номини кимдир 25-синф (кийим-кечак) учун патентлади дейлик. Бу патент гувоҳномаси уларга 30-синф (ширинликлар) бўйича ҳуқуқ бермайди.
Амаан патентлаш агентлигида синфларни танлашдан олдин Адлия вазирлиги, WIPO, Яндех, Google базалари орқали бренд ўхшашлиги бўйича чуқур эксперт текширувини ўтказамиз.
Фаолиятингиз кенгайиб янги соҳаларда патент олиш вақтида қайта давлат божи тўлашингизга тўғри келмаслиги учун биратўла бир нечта синфларда патент гувоҳномаси олинг! Бунда Амаан сизга ишончли ёрдам беради
Патентлаш синфлари бўйича бепул консультацияга эга бўлинг